Жаҳон | 23:45 / 04.05.2017
14974
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда навбатдаги зилзила қайд этилди

Фото: AP Photo / Alexander Zemlianichenko

4 май куни Тожикистонда Тошкентдан 260 км узоқликда 5,2 магнитудали такрорий зилзила юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВ сайтида маълум қилинди. 

"Тошкент" сейсмостанциясида 4 май куни соат 16.10даги маълумотга кўра такрорий зилзила (афтершок) қайд қилинди, унинг маркази Тошкентдан 260 км узоқликда, Тожикистон ҳудудида бўлган", деб айтилди хабарда. Вазирлик маълумотларига кўра, Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкентдаги зилзила кучи 2 баллни ташкил қилган. Вайроналар ва жабрланганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.    

Тожикистонда 4 май куни соат 01.30да 5 магнитудали зилзила юз берганди. Унинг маркази Душанбедан 263 км узоқликда бўлган. 3 май куни эса Тожикистонда 2 та зилзила қайд қилинганди. Зилзила маркази Душанбедан 265 км узоқликда, Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида бўлган. Бу зилзилалар оқибатида Тожикистонда 2 та уй шикастланган. Қирғизистонда эса талофатлар кўпроқ бўлган: уй-жойлар, мактаб ва шифохоналар биноларига шикаст етган, бир киши жароҳат олган.

Мавзуга оид