Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ФИФА рейтингида ўз ўрнини сақлаб қолди
Фото: The-uff.com
ФИФА 2017 йилнинг май ойи учун терма жамоаларнинг янги рейтингини эълон қилди. Рейтинг ташкилот расмий сайтида берилган.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 586 очко билан ўтган ойдаги 60-ўрнини сақлаб қолди. Осиё минтақаси бўйича ҳам терма жамоа 6-ўринда қолди.
ОФКда Ўзбекистон терма жамоасидан олдинги ўринларда Эрон, Жанубий Корея, Япония, Австралия ва Саудия Арабистони термалари бормоқда.
Рейтингнинг юқори қисмида ҳам ўзгариш юз бермади.
ФИФА рейтинги топ-10 ва ОФК кучли олтилиги билан қуйида танишиб олишингиз мумкин.
1 (1). Бразилия – 1672 очко
2 (2). Аргентина – 1603
3 (3). Германия – 1464
4 (4). Чили – 1411
5 (5). Колумбия – 1348
6 (6). Франция – 1294
7 (7). Бельгия – 1281
8 (8). Португалия – 1259
9 (9). Швейцария – 1212
10 (10). Испания – 1204
...
28 (28). Эрон – 820
43 (43). Жанубий Корея – 700
44 (44). Япония – 685
50 (50). Австралия – 661
52 (52). Саудия Арабистони – 646
60 (60). Ўзбекистон - 586.
Мавзуга оид
23:45 / 24.05.2026
Ўзбекистон миллий жамоасининг АҚШга йўл олган таркиби эълон қилинди
21:48 / 22.05.2026
Миллий жамоа мундиалга кузатилди, «кўклар» назорат ўйинида «оқларни» енгди
19:23 / 12.05.2026
Жаҳон чемпионати – биз учун тажриба, Осиё Кубогида натижа учун курашамиз – Каннаваро
07:50 / 10.05.2026