Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда қум бўрони сабабли 92 та авиарейс бекор қилинди
Фото: globallookpress.com
Пекинда 5 май куни кучли қум бўрони сабабли 92 та авиарейс бекор қилинди. Хитой ҳукумати Пекиндаги Шоуду аэропортини ўнлаб рейсларни бекор қилишга чақирди ва одамлардан ташқарига чиқмасликни сўради.
Рейслар камида 6 та халқаро йўналишлар бўйича бекор қилинди. Шу жумладан, аэропорт Гуанчжоу ва Новосибирскдан S7 Airlines компаниялари самолётини қабул қилишдан бош тортди.
Аэропорт сайтида маълум қилинишича, 4 майдан 5 майга ўтар кечаси 118 та рейс бекор қилинган, 42 таси ушланиб қолган.
ChinaPost сайтида айтилишича, бўрон мамлакат шимоли-ғарбининг қатта қисмини қамраб олди. 5 май куни эрталаб Пекинда кўриш узоқлиги бир километрдан ошмаган.
Хитойда қум бўронлари ҳар баҳорда юз беради. Бунда шамол Гоби чўлидан шаҳарларга қум элтади. Бундай вақтда Хитой кўчалари сариқ чанг қатлами билан қопланади, ҳаво эса одамлар саломатлигига хавф солади.
Мавзуга оид
17:20 / 27.05.2026
Хитойда Тошкент шаҳар дренаж тизимини ривожлантириш бўйича 400 млн долларлик келишувга эришилди
09:06 / 25.05.2026
Хитой космосда инсоннинг узоқ яшашини ўрганмоқда
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026