Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэлада намойишлар туфайли бир ой ичида 35 киши ҳалок бўлди
енесуэлада 4 апрель куни бошланган норозилик намойишларида ҳалок бўлганлар сони 35 кишига етди, яна 717 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат прокуратураси пайшанба куни хабар берган.
Энг кўп инсон – 18 киши – пойтахт Каракасда ҳалок бўлди, олти нафари – Карабобо штатида, беш нафари – Ларада, икки нафари – Мерида ва Мирандада, бир нафардан – Баринас ва Тачира штатларида ҳаётдан кўз юмган. Улар орасида – тўрт нафар ўспирин, шунингдек бир нафар миллий гвардиячи ва бир полициячи бор, дея таъкидлайди Universal портали.
Венесуэла прокуратурасининг қайд этишича, ҳозирда бу ҳолатлар бўйича суриштирув олиб борилмоқда, унда эксперт-криминалистлар ва баллистика соҳаси мутахассислари иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда норозилик намойишлари Олий суд мухолиф Миллий ассамблея ваколатларини жиддий чеклаб қўйганидан сўнг бошланди. Қарор бекор қилинди, бироқ мухолифат вакиллари кўчага суд аъзолари истеъфоси ва навбатдан ташқари сайловлар ўтказишни талаб қилиб чиқишди.
Мавзуга оид
08:55 / 07.07.2026
Венесуэладаги офат: қурбонлар сони ортиб бормоқда
08:28 / 02.07.2026
Венесуэлада етти кунлик мотам эълон қилинди
15:38 / 01.07.2026
Венесуэладаги зилзиладан олти кун ўтиб, 3 ёшли бола вайроналар остидан тирик қутқарилди
08:55 / 30.06.2026