19:42 / 06.05.2017
25268

ФҲДЁга ариза берганда оила қурмаганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этиш шартми?

Фото: Kun.uz

Kun.uz таҳририятига Ўзбекистоннинг турли жабҳаларидан ҳар-хил саволлар келиб тушмоқда. Уларнинг айримлари ҳуқуқий масалалар ҳақида боради. Қуйида ана шундай саволлардан бирини келтириб ўтамиз. Ушбу саволларга Адлия вазирлигининг Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи Д.Якубова жавоб қайтарган.

Савол: 1990 йил март ойида туғилган дўстим биринчи марта оила қурмоқда. Шунинг учун келини (келин 1995 йил июлда туғилган) билан ФҲДЁ бўлимига ариза билан мурожаат қилган. ФҲДЁ бўлими ходимлари уни ёши 27 ёшдан катталигини айтиб, ўзи ва келини учун вилоят архивидан аввал турмуш қурмаганлиги тўғрисида маълумотнома олиб келишини сўраган. (Дўстим Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида яшайди, келин эса Наманган вилояти Чортоқ туманида). 

Бундай маълумот сўраш тўғрими? Нима учун ФҲДЁ бўлимларининг ўзида бундай маълумотлар бўлмайди, бўлмаган тақдирда ҳам ФҲДЁ бўлимининг вилоят архиви билан ўзаро алоқаси бўлиши керак эмасми? Мени ёшим ҳам 27дан ўтган бўлажак турмуш ўртоғим ёши 21 да. Мен ҳам ариза ёзсам, мен ва келин учун шундай малумотнома олишим керак бўладими?

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига мувофиқ белгиланган намунадаги ариза никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари асосида тўлдирилади ва барча саволларга аниқ ва тўлиқ жавоблар берилиши керак. Ариза аниқ, тушунарли дастхат билан ёзилиши лозим. Бунда ФҲДЁ органи аризани қабул қилаётганда никоҳланувчиларга никоҳ тузиш тартиби ва шартларини, келгусида эр-хотин ва ота-она сифатида вужудга келадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириши ва бир-бирининг саломатликлари тўғрисида ва оилавий аҳволи тўғрисида хабардор эканликларига ишонч ҳосил қилиши керак. Никоҳланувчилар никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни яшириш оқибатлари тўғрисида огоҳлантирилади.

Бундан ташқари, қонун никоҳланувчи шахслардан ҳатто биттаси илгари қайд этилган никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳ тузилишини тақиқлаши сабабли аризани қабул қилиш вақтида ФҲДЁ органи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўйича аризачиларнинг қонуний никоҳда туриш-турмасликларини текшириб кўриши керак.

Илгари никоҳда бўлган шахс ФҲДЁ органига аввалги никоҳи бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этиши керак. Бу – никоҳни бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки суд қарори,эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори бўлиши мумкин.

Бунда ФҲДЁ органи унинг яшаш жойидаги вилоят ёки Тошкент шаҳар ФҲДЁ архивидан никоҳланувчиларнинг никоҳи қайд этилган ёки этилмаганлиги юзасидан маълумотнома олиш орқали текширади.

Top