Ҳасанбой Дўстматов Осиё чемпионатининг энг яхши боксчиси деб топилди
Бугун, 7 май куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бокс бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионати ниҳоясининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Бир ҳафта давом этган бокс мусобақасида мезбонлар жамоаси мутлоқ устунликка эришди.
Турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган 10 нафар боксчидан 9 нафари қитъа чемпионатини чемпион сифатида якунлади.
Турнирнинг энг яхши боксчиси ҳам Ўзбекистондан бўлди, Ҳасанбой Дўстматов олтин медалдан ташқари шундай мукофот билан ҳам тақдирланди.
Ҳасанбой қитъанинг энг яхши боксчиси учун бериладиган мукофотни Осиё бокс конфедерацияси президенти Серик Конабаевдан қабул қилиб олди.
Маълумот учун, Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 10 та имкониятдан 9 та олтин медални қўлга киритиб, қитъада мутлақ рекорд ўрнатди. Жаҳон чемпионатига эса турнирда иштирок этган 10 нафар боксчининг ҳаммаси борадиган бўлди.
Мавзуга оид
17:23 / 13.08.2023
«Заковат» ўйини бўйича Осиё очиқ чемпионати биринчи кун натижалари
19:17 / 13.06.2023
Шамсиддин Воҳидов шахмат бўйича Осиё чемпиони бўлди
14:54 / 01.05.2023
Эшкак эшиш бўйича Осиё чемпионати: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлди
18:25 / 29.04.2023