Жамият | 16:07 / 08.05.2017
15618
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонлик имом масжид фаррошига автомобиль совға қилди

Фото: azan.kz

Қозоғистоннинг Кокшетау шаҳрида жойлашган Науан Ҳазрат масжидининг бош имом-хатиби Канат Кидирмин жума ибодати вақтида кўп фарзандли аёлга автомобиль совға қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” мухбири хабар бермоқда.

Имом Остонада маҳаллий тадбиркорлар билан учрашди. Улар Канат Кидирминга "Тойота Камри" русумли автомашина совға қилишди. Имом машина калитини қўлига олар экан, кутилмаган ҳаракатни амалга оширди. У масжидда фаррошлик қиладиган хотинга янги хонадон сотиб олиши учун машина калтини тутқазди.

Гап шундаки, бу аёл эри вафотидан сўнг етти нафар боласини ижара уйда турганича боқиб, тарбиялаётган эди.  

Мавзуга оид