Qazaq Air авиакомпанияси Остонадан Самарқандга парвозлар сонини ҳафтасига икки мартадан учтага оширади. Inbusiness.kz маълумотига кўра, 2026 йил 4 мартдан бошлаб Остона—Самарқанд—Остона йўналишида қўшимча рейс жорий этилади.
 
Қайд этилишича, амалдаги жума ва якшанба кунлари бажариладиган парвозларга чоршанба кунги парвоз қўшилади. 

Манбада келтирилишича, Остона—Самарқанд йўналиши бўйича авиачипталар 30 366 тенгедан бошланади. 

Шунингдек, авиакомпания 2025 йил ноябридан бери Қирғизистон ва Ўзбекистонга мунтазам халқаро рейсларни амалга ошириб келаётгани, бу даврда ушбу йўналишларда қарийб 4,5 минг йўловчи ташилгани айтилган. Қўшимча рейслар барқарор талаб билан изоҳланган.