Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медведев Абдулла Ариповни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 72 йиллиги билан табриклади
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан табрик телеграммаси йўллади.
Медведев ўз табрикномасида Ғалаба куни Иккинчи жаҳон уруши фронтларида жанг қилган ота-боболарнинг ўлмас жасоратлари, фронт ортида меҳнат қилганларнинг қаҳрамонликларини гавдалантирувчи улуғ байрам эканлигини таъкидлаб ўтган.
Медведев тамал тоши ҳарбий йилларда қўйилган дўстлик анъаналари келгусида ҳам Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқдошлик ва стратегик ҳамкорликка ишончли асос бўлиб хизмат қилишига ишонч билдирди.
Медведев Ариповдан барча ўзбекистонлик уруш фахрийларига бахт, фаровонлик ва узоқ умр кўришларини тилаб қолишини, самимий ҳурмати ва уларнинг кўрсатган жасоратлари учун миннатдорчилигини етказиб қўйишни илтимос қилган.
Мавзуга оид
20:14 / 08.05.2026
Тошкентда прокуратура ходимлари Ғалаба кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди
22:53 / 13.04.2026
Россия Ўзбекистонга нефт ва газ етказиб бериш ҳажмини оширишини маълум қилди
21:06 / 27.03.2026
Ўзбекистон 2026 йилда сунъий йўлдош интернетини ишга туширишга тайёрланмоқда
19:01 / 02.03.2026