Ўзбекистон | 20:14 / 08.05.2026
3012
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда прокуратура ходимлари Ғалаба кунига бағишланган тадбирларда иштирок этди

Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилди. Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Фахрийлар қабри зиёрат қилинди, марҳум фахрийларнинг оила аъзолари аҳволидан хабар олинди.

Президентнинг «9-май хотира ва қадрлар кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан Бош прокуратура, Тошкент шаҳри, Транспорт ва Ҳарбий прокуратураси томонидан бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, 8 май куни Бош прокуратура раҳбарияти ва жамоаси, Тошкент шаҳар прокуратураси, Ҳарбий ва Транспорт прокуратуралари, шунингдек унинг ҳузуридаги фахрийларни ижтимоий қўллаб қувватлаш маркази фахрийлари, Жамоатчилик кенгаши аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги Ғалаба боғига ташриф буюришди. Анъанага мувофиқ, «Матонат мадҳияси» ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйилиб, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Қайд қилинишича, 1941-1945 йилларда прокуратура органларида жами 500 нафар ходим фаолият юритиб, уларнинг қарийб 80 фоизи ёки 400 нафари урушга жалб қилинган қолган 100 нафари фронт ортида мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий масалаларига айниқса фронтга етказилиши лозим бўлган ресурсларни ишлаб чиқарилишини таъминлаш, Ўзбекистонга кўчириб келтирилган вояга етмаганларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бошқа муҳим соҳаларга жалб қилинган.

Кун тартибининг кейинги йўналишида барча фахрийлар ва ходимлар биргаликда муқаддам прокуратура тизимида кўп йиллар меҳнат қилган, айниқса Иккинчи жаҳон уруши даврида жасорат кўрсатган, шу билан бирга фронт ортида садоқат билан хизмат қилиб, қонунийликни таъминлаган марҳум бир қатор прокуратура органлари фахрийлари ётган қабрлар зиёрат қилинди.

Жумладан, дастлаб Тошкент шаҳри Юнусобод туманида жойлашган «Минор» қабристонида дафн этилганларнинг (Маннанов, Усмонов, Иномжонов ва бошқалар) қабри зиёрат қилиниб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Кун тартибининг кейинги йўналишида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган «Чиғатой» қабристонида дафн этилган фахрийлар (Устабоев, Рашидов, Рўзметов, Шералиев ва Мустафоев ва бошқалар) пойига гуллар қўйилиб, хотираланди.

 

Прокуратура раҳбарияти томонидан марҳум фахрийларнинг оила аъзолари аҳволидан хабар олинди. Бундай тадбирлар, бошқа ҳудудларда ҳам давом этмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид