Парижда Макрон ғалабасидан кейин норозилик намойишлари бошланди

Фото: Reuters
Парижда бир неча минг киши Республика майдонига президентлик сайловларида Эммануэль Макрон ғолиб бўлганига қарши норозилик билдириб чиқдилар. Бу ҳақда L'Express ва BFM TV нашрлари хабар бермоқда.
Намойишчиларнинг фикрича, Макроннинг ҳокимиятга келиши ижтимоий таназзул ва меҳнат кодексининг инқирозини англатади.
Le Figaro маълумотларига кўра, 7 май куни ижтимоий тармоқларда норозилик билдиришга чорловлар пайдо бўлган. Уларни асосан "аксилкапиталистлар" ва "аксилфашистлар" тарқатганлар. Нашрнинг полициядаги манбасининг маълум қилишича, намойишчилар мактаблардан бирининг ойнасини синдиришган. Қора кийимда бўлган одамлар "Барча полицияни ёмон кўради" деб ҳайқириб, полициячиларга қўлбола снарядлар улоқтиришган. Таъкидланишича, полиция уларга қарши кўзни ачиштирувчи газ қўллаган.
France info нашри маълумотларига кўра, тартибсизликлар оқибатида 6 полициячи ва 3 нафар намойишчи яраланган, 143 киши ҳибсга олинган.
Le Monde нашри мухбирининг маълум қилишича, намойишчиларнинг ўртача ёши 30 ёшдан каттароқни ташкил қилган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Uzbekistan Airways Тошкент—Жидда рейсларида Умра визасига эга йўловчиларни қабул қилишни тўхтатди
Ўзбекистон | 01:01
-
Доналд Трамп Россия—Украина урушида Байден, Зеленский ва Путинни айблади
Жаҳон | 00:35
-
КХДРда мамлакат тарихидаги энг катта ҳарбий кемани қуриш бошланди
Жаҳон | 00:15
-
Pfizer ножўя таъсирлар туфайли семиришга қарши дори ишлаб чиқишни тўхтатади
Жаҳон | 23:23 / 14.04.2025
Мавзуга оид

14:10 / 07.04.2025
Парижда Марин Ле Пенни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди

10:51 / 24.03.2025
Париждаги референдум натижаси: яна 500 та кўча пиёдаларга ажратилади

17:56 / 13.03.2025
Париж кўчаларидан бирига Самарқанд номи берилди

00:49 / 12.03.2025