Видео: япониялик мопедининг орқа ғилдирагида 13 соат йўл босди
Япониялик мотоциклчи Масару Абе ўзини Wheelie King (Ғилдиракли қирол) деб атайди. У ўз мопедининг олд ғилдирагини кўтариб олган ҳолда 500 км.дан ортиқ масофани босиб ўтди. У 25 йил муқаддам ўрнатилган рекорд ҳисобланувчи 330 км.лик масофани ўзгартирган. Таъкидланишича, Абе масофани 600 километрга етказишни режалаштирган, бироқ 13 соатдан кейин у ўта кучли оғриқдан азият чеккан.
У Япониянинг Kawaguchi Auto Race автодромида ўз натижасига эришган. 33 ёшли мотоциклчи 125 куб сантиметр ҳажмли моторга эга мопеддан фойдаланган. Ёқилғининг узлуксизлигини таъминлашда рулга ўрнатилган алмаштирилувчи контейнердан фойдаланилган.
Ҳаракатланишга рухсат берилганидан сўнг, 2 соатлар ўтгач, Абенинг бел соҳасида кучли оғриқ турган, бироқ у оғриқ қолдирувчи дориларни истеъмол қилиб, ҳаракатни давом эттирган. 8 соатдан ўтганда у аввалги рекорддан ўзиб кетган бўлса-да, 13 соатдан кейин таслим бўлишга мажбур бўлди.
«Бу мен ҳис қилган энг кучли оғриқдир. Икки қўлимни сезмай қолдим, кўзларим олдида барчаси аралаш-қуралаш бўлиб кетди. Мен озгина ҳушимда эдим, холос. Шунингдек, жуда чанқаб қолдим. Шу пайтгача бунақа ҳолатга тушмаганман», — дея изоҳлаган Абе пойгадан сўнг.
Мавзуга оид
11:30
Ўзбекистон ва Япония ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилди
22:37 / 04.11.2024
Япония ҳарбий алоқа сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
22:55 / 02.11.2024
Японияда энди велосипед ҳайдаш вақтида телефондан фойдаланган шахслар қамалади
21:11 / 02.11.2024