Жаҳон | 00:27 / 09.05.2017
8789
1 дақиқада ўқилади

Макрон сайловлардаги ғалабасидан кейин бешта давлат етакчиси билан суҳбатлашди

Фото: RIA

7 май куни Францияда ўтган президентлик сайловларидан кейин мамлакатнинг янги президенти этиб сайланган Эммануэль Макрон АҚШ, Буюк Британия, Германия, Туркия ва Канада раҳбарлари билан телефон орқали шахсан гаплашди. Бу ҳақда "Олға" ҳаракати баёнотига иқтибос келтирган ҳолда "Франс Пресс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, Макрон бир қатор давлатлар етакчиларидан, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путиндан табрик мактублари олган. 

Мавзуга оид