Жаҳон | 13:38 / 09.05.2017
6048
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев: “Фахрийларга ҳурматимиз уларнинг жасорати каби буюк бўлиши керак”

Фото: President.kz

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев “Отан коргаушилар” монументига гул қўйиш маросимида иштирок этди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz. 

Унинг сўзларига кўра, олти миллионга яқин қозоғистонликдан миллион саккиз юз минг нафари Иккинчи жаҳон уруши фронтларига жўнаб кетган. “Уларнинг ярми қайтиб келмади, фронларда ҳалок бўлди”, - деган Назарбоев.

Унинг таъкидлашича, ўша Ғалаба бўлмаганида, бугунги кун ҳам бўлмасди.

"Шунинг учун бизнинг фахрийларга ҳурматимиз уларнинг жасорати каби буюк бўлиши керак. Ғалабага биринчи навбатда барча халқларнинг бирдамлиги, ака-укачилиги, дўстлиги сабаб эришилган. Ҳозирги кунда ҳам айнан шу шиор билан яшамоқдамиз", - дея хулоса қилди Назарбоев.

Мавзуга оид