Тожикистон раҳбари ҳозирги шароитда ғалабанинг қиймати ортганини қайд этди
Буюк ғалаба – турли халқлар ва миллатларнинг ватан ва озодликни ҳимоя қилиш йўлидаги дўстлиги, биргаликдаги кураши ва ватанпарварлиги натижаси. Бу ҳақда Тожикистон президенти Имомали Раҳмон Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 72-йиллигига бағишланган ҳарбий парад бошланишидан аввал тантанали митингда маълум қилди.
"Буюк ғалаба – турли халқлар ва миллатларнинг Ватан ва озодликни ҳимоя қилиш йўлидаги дўстлиги, биргаликдаги кураши ва ватанпарварлиги натижаси. Йиллар давомида, айниқса дунёнинг турли минтақаларида беқарорлик ўсиб бораётган бир шароитда унинг қиймати ва аҳамияти янада ошмоқда", - деди у.
Раҳмоннинг маълум қилишича, фашизм устидан ғалаба кунини нишонлаш жаҳон ҳамжамиятидан яна бир бор дўстона алоқалар, ўзаро ҳаракатлар ва ҳамкорликни мустаҳкамлашни талаб қилмоқда.
"Айниқса бугунги кундаги нотинч ва жуда мураккаб шароитда. Барча замонавий таҳдидлар, хусусан, экстремизм ва терроризм, миллатчилик ва ирқчилик, бошқа хавфларга қарши кураш йўлида тинчлик, барқарорлик, дўстлик, ҳамкорликни тарғиб этиш жуда муҳим", - деган у.
Унинг сўзларига кўра, “дунёдаги бугунги кундаги вазият бошқа даврларга нисбатан жуда мураккаб ва чалкаш бўлиб, замонавий таҳдидларга фақатгина дунё халқлари яхши нияти ва қўшма саъй-ҳаракатлари ёрдамида курашиш мумкин”.
Мавзуга оид
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024
Тожикистонда КХШТ машғулотларининг фаол босқичи бўлиб ўтмоқда
22:55 / 12.10.2024