Спорт | 22:14 / 10.05.2017
54726
2 дақиқада ўқилади

«Олтин тўп» учун асосий даъвогарлар номи саналди

Фото: AFP

Франциядаги нуфузли France Football журнали «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни 2017 йилги «Олтин тўп» учун ҳам асосий фаворит сифатида баҳолади.

Нашр талқинига кўра, мукофотга эга чиқиш учун Роналдудан ташқари «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн, «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва «Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффонда реал имкониятлар бор. «Олтин тўп» эгаси номи ким ўз жамоаси билан жорий мавсумда ЕЧЛ ғолиби бўлишига боғлиқ экани айтилмоқда.

Қайд этиш керакки, Роналду 2016 йилда жамоаси билан ЕЧЛда ғолиб бўлиб, «Олтин тўп»ни қўлга киритганди. Ҳар йиллик мукофот 1956 йилдан 2010 йилгача France Football томонидан топшириб келинганди. 2010 йилда журнал ва ФИФА ўз мукофотини бирлаштирди. 2016 йилда эса журнал ушбу ҳамкорликни узайтиришдан бош тортди ва томонлар мукофотларини яна алоҳида ҳолда топширадиган бўлди.

Қайд этиш керакки, агар бу мавсум учун Буффон мукофотланса, у футбол тарихида «Олтин тўп» олган иккинчи дарвозабонга (биринчиси Лев Яшин, 1963 йил) айланади.

Мавзуга оид