Туркия бош вазири АҚШ билан суриялик курдлар бўйича келишув ҳақида маълум қилди
Вашингтон Анқарани суриялик курдлар мудофаа кучлари Раққа озод қилингандан кейин у ерда қолмасликларига ишонтирди. Бу ҳақда Туркия бош вазири Бинали Йилдирим маълум қилди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Туркиянинг эътирозига қарамай, 8 май куни Сурияда ИШИДга қарши кураш олиб борувчи курд тузилмаларини қуроллантириш режасини тасдиқлаган.
Курдларга қурол-аслаҳа етказиб берилиши Анқаранинг кескин норозилигига сабаб бўлганди. Анқара Суриядаги курд тузилмаларини Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси билан яқиндан ҳамкорлик қилади, деб ҳисоблайди. Ушбу ташкилот Анқара томондан ҳам, Вашингтон томондан ҳам террорчилик ташкилоти деб тан олинади.
"Биз узоқ вақтдан бери АҚШга бир террорчилик ташкилоти билан бошқаси ёрдамида курашиб бўлмаслигини айтиб келамиз ва уларга ўз хавотиримизни билдирганмиз. Улар ҳам вужудга келган вазиятдан мамнун эмаслар, бироқ уларнинг айтишича, улар шундай қилишга мажбурлар. Биз бунга қўшилмаймиз. АҚШ Курдистон ишчи партияси билан курашиш бўйича ҳамкорликнинг исталган турига, жумладан разведка маълумотлари алмашиш, Курдистон ишчи партияси молиявий манбаларини назорат қилишга тайёрлар. Уларнинг ваъда беришича, Раққадаги операциядан кейин у ерда YPG қолмайди ва демографик ўзгаришлар бўлмайди", деб айтди Йилдирим NTV телеканали эфирида.
Ҳозирда Йилдирим Буюк Британияда сафар билан қолмоқда.
Мавзуга оид
09:50
АҚШ Жанубий Кореяни ядро қуроли билан ҳимоя қилишга тайёр
08:50
АҚШ: КХДРнинг 8 мингга яқин аскари Украинада жанг қилишга тайёр
23:44 / 31.10.2024
Республикачи Шварценеггер сайловда демократ Камала Ҳаррисни қўллаб-қувватлашини айтди
22:23 / 30.10.2024