23:52 / 13.05.2017
5498

Блэр: Brexit Шимолий Ирландиянинг Буюк Британия таркибидан чиқиши билан хафв солмоқда

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида аъзолигининг тўхтатилиши Шимолий Ирландиянинг Бирлашган Қироллик таркибидан чиқишига олиб келиши мумкин. Бундай фикрни The Times нашрига Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр билдирди.

"Brexit анча кўп одамлар бирлашган Ирландияни қўллаб-қувватлашини билдиради", деб айтди  Блэр ва "Шимолий Ирландия Бирлашган Қиролликнинг бир қисми" бўлиб қолишига умид билдирди. 

Дублин Ирландия бирлашадиган бўлса, Европа етакчилари билан Шимолий Ирландиянинг Европа Иттифоқига автоматик қўшилиши масаласи бўйича келишиб олган, деб таъкидламоқда нашр.

Ирландия бош вазири Энда Кенни Brexit оқибатида Шимолий Ирландия Бирлашган Қиролликни тарк этиб, Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланадиган Ирландия билан қўшилиши мумкинлигини айтганди. Унинг айтишича, Белфаст келишувининг қоидаси қўлланиб, Шимолий Ирландия мақоми масаласи бўйича референдум ўтказилиши мумкин. 1998 йилги ушбу келишувга мувофиқ, Шимолий Ирландия кўпчилик аҳолиси ўз давлатларининг Буюк Британияда қолишини истагунча, унинг таркибида қолади.  

Шимолий Ирландия кўпчилик аҳолиси ўтган йил июлдаги референдумда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида аъзо бўлиб қолиши учун овоз бергандилар.

Top