Спорт | 21:34 / 13.05.2017
9108
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг "Ислом бирдамлик ўйинлари"даги дастлабки олтин медали каратэда қўлга киритилди
IV “Ислом бирдамлик ўйинлари”да каратэ бўйича 60 кг гача вазн тоифасида финал беллашуви якунланди. Унда ҳамюртимиз Садриддин Сайматов туркиялик Кайя Айкутга қарши кураш олиб борди. Жанг якунланишига 2 сония қолганида ҳам Садриддин 1:2 ҳисобида орқада бораётганди. Аммо сўнгги сонияда у ўзининг аниқ зарбаси эвазига иппон баҳоси ишлаб олди ва қўлга киритилган 3 очко эвазига баҳсни 4:2 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилиб, олтин медаль соҳибига айланди.
Сайматовнинг медали Ўзбекистон делегациянинг “Ислом бирдамлик ўйинлари”даги илк олтин соврини сифатида тарихда қолади.
Мавзуга оид
13:21 / 04.11.2023
Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил қилинади
12:02 / 21.10.2023
Каратэ миллий федерацияси негизида Ўзбекистон каратэ ассоциацияси ташкил этилади
07:29 / 24.09.2022
Ўзбекистон миллий каратэ федерациясига янги раҳбар сайланди
09:33 / 09.08.2022