Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг энг йирик АТ-компаниялари даромади нимадан?
Visual Capitalist лойиҳаси дунёнинг энг йирик беш АТ-компанияси - Apple, Google, Microsoft, Amazon ва Facebook'нинг 2016 йилги даромадига доир маълумотларни бир инфографикада жамлади ва бу сумманинг қайси қисми маълум бир маҳсулотларга тўғри келишини кўрсатиб берди.
Масалан, инфографикага кўра, Apple ўз даромадининг аксарият қисмини iPhone сотувидан олади. Google ва Facebook эса - реклама сотувидан.
Amazon асосан савдо-сотиқдан даромад олади, Microsoft'нинг эса муайян бир маҳсулоти устунлик қилмайди: компания даромадининг тахминан ярми Office иловалари ва Windows Server ҳамда Azure лойиҳаларига тўғри келади.

Фото: visualcapitalist
Мавзуга оид
08:36 / 28.05.2026
Жаҳон озиқ-овқат бозорини қайси давлатлар назорат қилмоқда?
21:32 / 01.05.2026
Аҳоли даромадларининг ошиши секинлашди. Пойтахт ва ҳудудлар ўртасидаги тафовут янада катталашган
12:47 / 25.04.2026
Уолл-стритда рекорд даромад қайд этилди
07:47 / 14.04.2026