Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Путин билан сўнгги суҳбати тафсилотларига ойдинлик киритди
Украина президенти Пётр Порошенко Россия президенти Владимир Путин билан телефон мулоқотида Россияда жосусликда айбланаётган Украина фуқароси Роман Сушенконинг озод қилиниши масаласини муҳокама қилгани ҳақида маълум қилди. РИА "Новости" шу ҳақида маълумот берди.
"Менинг Путин билан охирги мулоқотим фақат маҳбусларга оид бўлди. Жумладан биз Сушенконинг дарҳол Россия қамоғидан озод қилинишига доир илтимосимни муҳокама қилдик. Бу музокаралар натижасида Роман қамоқда ўз оила аъзолари билан кўришишга муваффақ бўлди", - деди Порошенко якшанба кунги матбуот анжуманида.
Украина раҳбари сўнгги мулоқотнинг айнан қачон бўлгани ҳақида маълум қилмади.
Апрель ойи охирида "Коммерсант" газетаси Россия ва Украина президентлари телефон орқали мулоқот қилишда давом этишаётгани, сўнгги суҳбат эса Украина томони ташаббуси билан апрель ойининг биринчи ярмида бўлиб ўтгани ҳамда Донбассдаги вазиятга бағишлангани тўғрисида ёзган эди. Бироқ нашрнинг Порошенкога яқин манбасига кўра, расмий Киев президентлар суҳбатини тан олгиси келмаган.
"Укринформ" миллий агентлиги бундан аввал Сушенко 2002 йилдан буён уларнинг мухбири экани ҳақида маълум қилган эди. Нашрда жосусликка доир айбловларни инкор қилишди ва журналист меҳнат таътилида экани, Москвага эса шахсий ишлари бўйича борганини таъкидлашди.
РФ ТИВда таъкидланишича, Сушенко вазирликда журналистлик аккредитациясидан ўтмаган. Адвокат Фейгиннинг сўзларига кўра, унинг мижози ўз айбига иқрор бўлмаган.
Мавзуга оид
20:11 / 18.02.2026
Путин яна икки йил урушишни режалаштирмоқда – NYT
17:46 / 15.02.2026
Зеленский Путинда «кўп вақт қолмагани»ни айтди
21:33 / 13.02.2026
Кремлда Путин билан учрашув олдидан амалдорлар учун карантин бекор қилинди – ОАВ
14:52 / 11.02.2026