Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хитой 22 млрд доллардан кўпроқ умумий қийматга эга 100 дан ортиқ ҳужжат имзолади
Ўзбекистон ва Хитой Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга илк давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 22 млрд доллардан ошадиган 105 та ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Аҳмадхўжаев маълум қилди.
Аҳмадхўжаевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Хитой энергетика, насос станцияларини модернизациялаш, қишлоқ хўжалиги, нефть-газ, кимё, транспорт коммуникацияси ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик қилади.

Аҳмадхўжаевнинг айтишича, Хитойнинг ишбилармонлик доиралари Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни ривожлантиришга қизиқиш билдиришмоқда. Унинг таъкидлашича, Хитой компаниялари Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишга тайёрлар.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
18:29 / 08.07.2026
Xiaomi янги Sky Nomad автомобил брендини яратди
11:41 / 07.07.2026
Хитойда оғир хасталикка чалинган ватандош қўллаб-қувватланди
17:53 / 06.07.2026