Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CASA-1000 минтақавий энергетика лойиҳасини қайси давлат компанияси амалга ошириши маълум
Афғонистон энергетика ва сув таъминоти вазирлиги CASA-1000 минтақавий энергетика лойиҳаси бўйича ишлар яқин орада бошланиши ҳақида маълум қилди. Уни амалга ошириш бўйича тендерда Ҳиндистон компанияси ғолиб чиққан, деб хабар бермоқда Афғон телеграф агентлиги.
Вазир ўринбосари Абдул Басир Азимий тегишли баёнот билан ўтган ҳафтада чиқиш қилган. Афғонистоннинг «Брешна» энергоҳолдинги раҳбари Қудратулла Делаварийнинг хабар беришича, лойиҳа бўйича якуний келишув иштирокчи давлатларнинг Тожикистонда бўлиб ўтадиган учрашувида имзоланиши кутилмоқда, деб хабар берди «Ариана-ТВ» телеканали.
Аввалроқ Жаҳон банки Афғонистон ҳудудидаги ишларни молиялаштиришга тайёрлигини билдирди. Улар орасида электр узатиш линиясининг 562 километрлик қисмини қуриш бор. Унинг қиймати 404 миллион долларни ташкил этади.
Мавзуга оид
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
13:47 / 29.06.2026