Эронда президентлик кампанияси авжида: мамлакат собиқ президенти Руҳонийга овоз беришини маълум қилди
Иккинчи муддатга ўз номзодини қўйган Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий томонидан қўллаб-қувватланди. Ҳотамий мамлакатдаги ислоҳотчи ҳаракатнинг раҳбарларидан бири ҳисобланади, деб ёзмоқда Financial Times нашри.
"Яна сайловлар, биз Руҳоний учун, фикр эркинлиги... қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳамда иқтисодий адолат учун овоз берамиз", - дея Эроннинг собиқ президенти Муҳаммад Ҳотамий сўзларини келтиради нашр. Ҳотамий мамлакат президенти лавозимини 1997 йилдан 2005 йилга қадар эгаллаган.
Ислом Республикаси тегишли идоралари расмий ОАВга Ҳотамий баёнотларини эълон қилишни таъқиқлаб қўйди. Бу ҳолат унинг мамлакатда 2009 йилда юз берган ҳамда овозларни ҳисоблаш жараёнидаги қонунбузарликларга алоқадор бўлган оммавий норозиликларни қўллаб-қувватлаганидан сўнг юз берди. Ўшанда Маҳмуд Аҳмадинажот ўзининг иккинчи президентлик муддатига киришганди, дея таъкидлайди газета.
Бироқ Ҳотамий ўз хабарини етказишда ижтимоий тармоқлардан фойдаланди, деб ёзади газета.
Эронда президентлик сайловлари 19 май куни бўлиб ўтади. Мамлакат президенти лавозимини сайловчиларнинг 50 фоиздан ортиқроқ овозини олган номзод эгаллайди. Агарда бу амалга ошмаса, сайловларнинг иккинчи тури ўтказилади.
Мавзуга оид
12:10 / 26.09.2024
Трамп Эрон томонидан ўлдириш таҳдидлари ҳақида огоҳлантирилди
21:24 / 25.09.2024
Эрон нима учун «Ҳизбуллоҳ»га ёрдамга шошилмаяпти?
14:10 / 25.09.2024
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Эрон ташқи сиёсат идораси янги раҳбари билан учрашди
19:37 / 24.09.2024