Фан-техника | 22:53 / 16.05.2017
5448
1 дақиқада ўқилади
Apple пицца сақлаш учун идишга патент олди
Apple компанияси пицца сақлашга мўлжалланган антиқа идиш яратиб, уни патентлаштирди. Бу ҳақда Wired нашри хабар бермоқда.
Таъкидланишича, идиш учун патент олишга ариза 2010 йилдаёқ топширилган. Идишни яратишда Apple’нинг озиқ-овқат хизмати раҳбари Франческо Лонгони иштирок этган.
Идиш конструкциясида ҳаво айланиб турадиган тешиклар бўлиб, у орқали иссиқ пиццанинг буғи ташқарига чиқади. Бунинг оқибатида идиш ичида намлик йиғилмайди ва пицца бўкиб қолмайди.
Wired’нинг таъкидлашича, бундай буюмлар фақатгина Apple кампуслари ичида қўллашга мўлжалланган. Идиш компания ходимларига ошхонадан иссиққина пиццани келтириб, шундоққина иш жойларида овқатланишларига имкон беради.