Жаҳон | 20:52 / 16.05.2017
7455
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби июнь ойида Марказий Осиёга келади

Фото: Интерфакс

БМТ бош котиби Антониу Гуттериш шу йилнинг июнида Марказий Осиёга келади. Бу ҳақда БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази (МОПДММ) раҳбари Петко Драганов маълумот берди.

«Июнь ойининг биринчи ярмида БМТнинг янги бош котиби Антониу Гуттериш Марказий Осиёда бўлади», - дея қайд этган Драганов.

«Бу Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг минтақа миллатларига катта эътиборидан ва мавжуд муаммоларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатишга тайёрлигидан даракдир», -деган у.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид