Ford рентабелликка эришиш учун 20 мингга яқин ходимини қисқартирмоқчи
АҚШнинг Ford Motor компанияси бутун дунё бўйлаб ўз ходимлари сонини 10 фоизга қисқартирмоқчи. Тегишли қарор автоконцерннинг рентабеллигини оширишга қаратилган чоралар доирасида яқин кунларда қабул қилиниши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.
Газетадаги мақолада айтилишича, қисқартиришга асосан қатъий белгиланган маошга эга ходимлар учрайдилар. Айни вақтда энг йирик автомобилсозлик компаниясининг бутун дунё бўйлаб штати 200 минг кишини ташкил қилади, улардан тахминан ярми Шимолий Америкада ишлайдилар.
Компания раҳбарияти ўз олдига 2017 йилда сарф-харажатларни 3 млрд долларга камайтиришни мақсад қилиб қўйган. Бу акциялари охирги 3 йил ичида 40 фоизга арзонлашиб кетган компаниянинг рентабеллигини ошириши керак. Ҳозирда компаниянинг капиталлашуви унинг рақобатчилари General Motors ва Tesla компаниялариникидан камроқни ташкил қилмоқда.
Ford Motor Company бутун дунё бўйлаб 67 заводга эга. Компаниянинг бош қароргоҳи АҚШнинг Мичиган штатидаги Дирбоpн шаҳрида жойлашган. Ишлаб чиқарадиган автомобиллар сони бўйича General Motors ва Тоyota’дан кейин дунёда 3-ўринни эгаллайди.
Мавзуга оид
21:36 / 20.11.2024
Ford компанияси Германияда салкам 3 мингта иш ўрнини қисқартиради
21:35 / 18.11.2024
Ford хавфсизлик камарларидаги муаммо сабаб 112 мингдан зиёд автомобилини чақириб олади
22:45 / 28.02.2023
Ford кредити тўланмаган машинани компанияга қайтарадиган автопилотни патентлади
11:52 / 15.02.2023