Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой инвестиция ва инновацион лойиҳалар учун 150 млрд юанлик жамғарма ташкил этди
Хитойнинг бир гуруҳ давлат компаниялари Хитой аэрокосмик илмий-технологик корпорацияси (CASC) билан биргаликда инвестициялар ва стратегик инновацион лойиҳалар учун 150 млрд юань (22 млрд доллар) қийматдаги жамғарма ташкил этишди.
"Синьхуа" ахборот агентлигининг маълум қилишича, жамғарма инвестициялари биринчи навбатда аэрокосмик саноат, экологик тоза энергия олиш соҳасидаги ишланмалар, 3D-босма технологиялари, квант алоқаси, юқори тезликдаги темир йўллар, ядро энергияси, робототехника ва бошқа соҳаларни ривожлантириш учун йўналтирилади.
Таъкидланишича, жамғарма давлат компанияларининг инновацион салоҳиятини кўпайтириш, улар ўртасида ҳамкорлик ва ўзаро фаолият даражасини ошириш мақсадида ташкил этилган.
Жамғармага Пекин шаҳри ҳукумати ва Хитойнинг бир қатор йирик банклари ҳомийлик қилмоқда.
Мавзуга оид
17:59 / 20.06.2026
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги компаниялар акцияларини сотиб олиши осонлашади
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:41 / 17.06.2026