Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боку—2017. Бобо-Усмон Ботуров финалга чиқди
Бугун, 17 май куни Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида IV «Ислом бирдамлиги спорт ўйинлари»нинг олтинчи кунги мусобақалари давом этди.
Аброр Қодировнинг муваффақиятсизлигидан кейин рингга кўтарилган Бобо-Усмон Ботуров (69 кг) ишончни оқлади. У суриялик Аҳмад Ҳуссанни мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
Шу тариқа, финалга йўл олган ўзбекистонлик боксчилар сони 3 нафарга етди. Бунгача Абдулҳай Шораҳматов (-56 кг) ва Алёр Норалиев (-64 кг) ҳам финал йўлланмасини нақ қилганди.
Мироншоҳ Ибрагимов (-49 кг) ва Аброр Қодиров (-52 кг) бронза медаль билан кифояланадиган бўлди.
Ўзбекистон бокс терма жамоаси Бокуга 9 нафар боксчи билан жўнаб кетганди. Улар орасидан 4 нафар боксчи: Улуғбек Дўстмуродов (-60 кг), Маҳмуд Ғоипов (-75 кг), Мадиёр Саидраҳимов (-81 кг) ва Сардор Бегалиев (-91 кг) медаллар учун курашдан чиқиб бўлганди.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026