Жаҳон | 07:59 / 17.05.2017
8811
1 дақиқада ўқилади

Мексиканинг шаҳарларидан бирининг барча полициячилари ҳибсга олинди

Фото: RIA

Мексиканинг Сиутанехо курорт шаҳрининг барча полициячилари коррупция гумони билан ўз ишидан четлатилди ва қуролсизлантирилди. Шаҳардаги тартибни армия бўлинмалари ва штат полицияси таъминлайди.

Ҳозирда полициячилар ҳибсда ушлаб турилибди, уларга нисбатан тафтиш олиб борилади, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. Жиноий гуруҳлар томондан полиция сафларига киритилган 60 киши қўлга олинган. Аниқланишича, полиция кийимида бўлган ва қуролга эга бўлган 42 киши аслида полициячи бўлмаган.

Март ойида мамлакатнинг федерал кучлари Халиско штатидаги Окотлан шаҳридаги барча полициячиларни қўлга олганди. Бунга эса полиция сафларига жиноий унсурлар кириб олганига гумон сабаб бўлган.

Мавзуга оид