Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳридаги оилавий поликлиникалар тез тиббий ёрдам автомобиллари билан таъминланди
Самарқанд шаҳридаги 11 та оилавий поликлиника тез тиббий ёрдам автомобиллари билан таъминланди. Бу ҳақда “Кун”га Самарқанд вилояти ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти жорий йилнинг 14-15 апрель кунлари вилоятга қилган ташрифи чоғида шаҳарда фаолият кўрсатаётган оилавий поликлиникалар томонидан туну кун иш юритишни ташкиллаштириш натижасида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини ошириш борасида аниқ кўрсатмалар берган эди. Бу борада Самарқанд вилоят ҳокимининг жорий йилнинг 4 майдаги фармойиши асосида маҳаллий маблағлар ҳисобидан 424 млн. 400.0 минг сўм маблағ ажратилди.
2017 йил 16 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида Самарқанд вилояти жами 154 та тез тиббий ёрдам автомобиллари билан таъминланиши белгиланган.
Мазкур фармон ижроси асосида вилоят туманларидаги 64 та тез тиббий ёрдам шохобчаси ва 43 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ҳозирга қадар 15 та янги тез тиббий ёрдам автомобили билан таъминланди. Жорий йилнинг охирига қадар барча тез тиббий ёрдам автомобиллари тўлиқ топширилиши кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
10:53 / 29.01.2026
Самарқандда ёлланма қотил орқали танишини ўлдирмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
10:30 / 29.01.2026
Самарқандда табиатга 422 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
14:43 / 28.01.2026
Самарқандда 16 қаватли бино сунъий зилзила орқали синовдан ўтказилди
09:42 / 23.01.2026