13:19 / 22.05.2017
5169

Бангкок шифохонасидаги портлашга бомба сабаб бўлган

Фото: AP

Бангкок шаҳридаги шифохоналардан бирида душанба куни юз берган портлашга бомба сабаб бўлган. Бу ҳақда Khaosod нашри маҳаллий полиция вакилига асосан хабар берди.

Ҳодиса душанба куни эрталаб Таиланд пойтахти марказий туманидаги Пхрамонгкутклао шифохонасида юз берди. Nation газетаси маълумотига кўра, воқеа туфайли камида 23 киши жабрланди. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш пенсияга чиққан мансабдор шахсларни қабул қилиш хонасида рўй берган. 

Полиция бошлиғи ўринбосари Сривара Рансибрахманакулнинг сўзларига кўра, портлаш жойидан портловчи модда излари топилган.

"Бу бомба бўлгани тасдиқланди. Биз махсус мажлис чақирамиз", - дея полиция вакилининг сўзларини келтиради нашр. Унинг қўшимча қилишича, портлаш жойида симлар ҳам аниқланган.

 

Top