Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Мелания Трамп Исроил аэропортида турмуш ўртоғининг қўлидан ушлашдан бош тортди
АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп Тель-Авив аэропортида ўз турмуш ўртоғи Дональд Трампнинг қўлини ушлашдан бош тортгани ОАВ диққатидан четда қолмади. Newsweek шу ҳақида хабар берди ва мавзуга оид видео билан бўлишди.
Муаллифларнинг ёзишича, нима учун биринчи хоним президентнинг қўлини ушлашдан бош тортгани номаълум. Уларнинг тахминига кўра, парвоз вақтидаги турбулентлик Меланиянинг кайфиятига таъсир ўтказган бўлиши мумкин.
Нашрга кўра, видеокамералар объективига тушган воқеа ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган.
Таъкидлаш жоизки, Мелания Трамп турмуш ўртоғининг АҚШ президенти сифатидаги илк хорижий ташрифида унга ҳамроҳлик қилмоқда. Жуфтлик ўтган ҳафта Саудия Арабистонида бўлди.
Мавзуга оид
09:31 / 08.01.2026
Ноқулай об-ҳаво сабаб қатор авиарейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
10:03 / 07.01.2026
Туман сабаб Москвадан Бухоро ва Термизга учган рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилди
10:22 / 06.01.2026
Тошкент аэропорти электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилди
10:53 / 30.12.2025