Ўзбекистон | 19:13 / 23.05.2017
6306
1 дақиқада ўқилади

Эндиликда юридик хизмат ходимлари газета орқали саволларга жавоб беради

Фото: Depositphotos

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январь кунги ПҚ-2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига кўра давлат органи ва ташкилоти фаолиятига тегишли қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга ошириш юридик хизмат ходимларининг асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланди.

Шундан келиб чиқиб, Адлия вазирлигининг ҳуқуқий газетаси “Инсон ва қонун”да алоҳида “Юридик хизмат минбари” рукни ташкил этилди.

Мазкур рукн орқали газетанинг ҳар бир сонида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари томондан ўзларининг идора фаолиятига тегишли қонунчилик юзасидан аҳолини қизиқтирган саволларига берган жавоблари ёритилиб борилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид