Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокатлар давлат муассасаларига шартнома асосида юридик хизмат кўрсатиши мумкин
Ўзбекистон Конституциявий суди «Адвокатура тўғрисида»ги қонуннинг адвокатларга давлат органлари, давлат муассасалари ва ташкилотларига шартномавий асосда юридик хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи нормасини Конституцияга мувофиқ деб топди.
Конституциявий суд Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказининг мурожаати асосида «Адвокатура тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддаси учинчи қисми бешинчи хатбошиси Конституция талабларига мувофиқлигини кўриб чиқди.
Мурожаатда мазкур норма адвокатларга давлат органлари ва муассасаларига шартномавий асосда юридик хизмат кўрсатиш имконини бериши, бироқ тадбиркорлик субъектлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига нисбатан шундай қоида аниқ назарда тутилмагани сабабли ҳуқуқий баҳолаш сўралган эди.
Конституциявий суд иш материалларини ўрганиб, адвокатнинг давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат муассасалари ва ташкилотларига шартнома асосида юридик хизмат кўрсатиши фуқаролар ва юридик шахсларнинг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини чекламаслигини таъкидлади.
Суд хулосасига кўра, мазкур норма ҳар кимнинг малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқини кафолатловчи ҳамда мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилигини таъминловчи конституциявий тамойилларга зид эмас.
Қарорда адвокатнинг давлат ташкилотларига шартномавий асосда юридик хизмат кўрсатиши давлат фуқаролик хизматида ишлаши дегани эмаслиги ҳам қайд этилган. Бундай муносабатлар меҳнат шартномаси эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида юзага келади.
Конституциявий суд якуний хулосасида «Адвокатура тўғрисида»ги қонуннинг баҳсга сабаб бўлган нормаси Ўзбекистон Конституциясининг 29-, 65- ва 141-моддаларига мувофиқ эканини белгиланди.
Мазкур қарор қатъий ҳисобланади, шикоят қилиниши мумкин эмас ва расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мавзуга оид
17:45 / 26.02.2026
Малакали юридик ёрдам: Конституция кафолатлаган ҳуқуқ ва замонавий муаммолар
08:02 / 08.08.2025
Давлат ташкилотлари юридик хизмат ходимлари рейтинги жорий этилади
08:32 / 28.03.2022
Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш масаласини адлия органи билан келишиш тартиби ўзгаради
08:31 / 21.03.2022