Жаҳон | 20:06 / 24.05.2017
7498
1 дақиқада ўқилади

Ўрта ер денгизида кема фалокатга учраши оқибатида 31 қочқин ҳалок бўлди

Фото: AP Photo / Italian Navy

Ўрта ер денгизида бортида муҳожирлар бўлган навбатдаги кема фалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 нафарга етди, деб хабар бермоқда Италия соҳилбўйи қўриқлаш хизмати.  

Аввалроқ 20 киши ҳалок бўлгани маълум қилинганди.

Кема Ливия соҳилларидан 30 денгиз мили узоқликда фалокатга учраган. Айни вақтда Римдаги соҳилбўйини қўриқлаш тезкор маркази бошчилигида қутқарув-қидирув операцияси ўтказилмоқда. Операцияда соҳилбўйи қўриқлаш хизматининг кемаси, битта шатакчи кема ва ноҳукумат ташкилотларидан бирининг кемаси иштирок этмоқда,      

Операция ўтказилаётган жойдан олинаётган маълумотларга кўра, фалокатга учраган кемада 500 га яқин муҳожир бўлган, улардан тахминан 200 нафари борт ортида қолган. 

Айни вақтда Италия соҳлбўйи қўриқлаш хизмати Ўрта ер денгизида 1,7 минг муҳожирни қутқариш бўйича 15 та операция ўтказмоқда. 200 га яқин одам қутқарилган, ҳалок бўлганларни қидириш давом этмоқда. 

Мавзуга оид