18:35 / 26.05.2017
16719

«Реал» ва «МЮ» футболчиларини алмашмоқчи

Фото: Reuters

«Реал» мавсумлар оралиғида «Манчестер Юнайтед»дан дарвозабон Давид де Хеани харид қилмоқчи. Бу трансферга мадридликлар ҳужумчиси Альваро Мората ҳам қўшилиши мумкин.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, манчестерликлар ўз дарвозабонини 75 миллион еврога баҳолаган. Мадридликлар эса бу нархга рози эмас, манчестерликлар жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо «Реал»га де Хеани бериш эвазига ҳужумчи Альваро Моратани олишни истамоқда. Бу ҳолатда дарвозабон учун «Реал»Моратага қўшиб 25 миллион евро тўлаши керак бўлади.

Апрель ойи охирида Давид де Хеа раҳбариятдан ўзининг Мадрид жамоасига ўтиши бўйича трансфер бошлашни сўраганди.

Испаниялик бу дарвозабонни сотса, «МЮ» «Лестер»дан Каспер Шмейхелни сотиб олиши мумкин.

Бундан аввалроқ, Мората ёзда Италиянинг «Милан» жамоасига ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди. У Мадридда ўйин амалиёти камлигидан норози бўлмоқда. Испания терма жамоасига номзод бўлган ҳужумчига Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» жамоаларидан ҳам қизиқиш мавжуд. Ўз навбатида «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Моратани клубда қолишга ундаб, унга кейинги мавсумда кўпроқ вақт беришига ишонтирмоқда.

Top