Ўзбекистон | 22:21 / 26.05.2017
22813
2 дақиқада ўқилади

Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасбига Ғалаба Байроғи нусхасини топширди

Фото: function.mil.ru

РФ Мудофаа вазири армия генерали Сергей Шойгу Ўзбекистон ҳарбий идораси раҳбари генерал-полковник Қобул Бердиевга ўзбек халқининг фашизмга қарши курашда қўшган ҳиссаси учун ҳурмат белгиси сифатида Ғалаба Байроғи нусхасини топширди.

Шойгу МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгаши йиғилишини очар экан, "Ўзбек халқининг фашист Германиясини йўқ қилишда қўшган улкан ҳиссаси учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига жасорат ва улуғворлик рамзи ҳисобланган ҳарбий ёдгорлик - Ғалаба Байроғининг тарихий нусхасини топширмоқчиман", деди.

У чорак аср аввал (1992 йилнинг 26 май куни)  МДҲ давлатлари ҳамкорлигига замин яратган Ҳамдўстликнинг Мудофаа вазирлари кенгаши форматидаги тарихий учрашув рўй берганини ёдга солди.

"Ҳамкорликдаги хатти-ҳаракатлар самараси ўлароқ, биз 25 йил ичида ҳарбий соҳада кенг кўламдаги масалалар бўйича барқарор ва конструктив ҳамкорликни йўлга қўйишга муваффақ бўлдик. Умумий ўтмиш ва Улуғ ватан урушида Совет Иттифоқининг қардош халқлари жасоратига доир хотира унинг мустаҳкамланишига туртки беради", - дея таъкидлади РФ вазири.

МДҲ давлатлари Мудофаа вазирлари кенгашининг 25 йиллиги муносабати билан Ҳамдўстлик давлатларининг ҳарбий идоралари раҳбарларига "Ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун" медаллари топширилди.

Мавзуга оид