Жамият | 16:08 / 27.05.2017
48657
3 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг кўп вайрон этилувчи кўприк (Фото)

80 йил аввал, 1937 йилнинг 27 май куни АҚШнинг Сан-Францискоси энг асосий тимсоллардан бири - «Олтин дарвозалар» кўприги тўрт йиллик қурилишдан сўнг очилди. 1964 йилга қадар у дунёдаги энг катта осма кўприк бўлган. Кўп кузатилувчи туман ва кучли шамоллар – қарийб уч километрлик кўприк тўқнаш келувчи ягона ғовлар эмас.

Конструкцияни доимий равишда йўқ қилишга ҳаракат қилишади – аммо ҳақиқий ҳаётда эмас, балки кино ва компьютер ўйинларида. Шу билан бирга, фалокат-фильмларда кўприкни бузиш услублари ҳам турлилиги билан ажралиб туради. «Олтин дарвозалар»га 1950-йиллардан таҳдид қилишни бошлашган: «У денгиз тубидан келди» фильмида кўприкни номаълум махлуқ бузиб ташлайди. Шундан сўнг Годзилла ва «Икки миллион йил ўтиб» фильмидаги йирик акула ҳам уни ер билан яксон қилишга ҳаракат қилиб кўрган. Кейинчалик кўприкка Ҳалк, Магнето комикслари ва «Супермен»дан Лекс Лютор қаҳрамонлари ҳам хавф уйғотди. Қуйида очилганига 80 йил тўлган кўприкнинг фильмлар ва компьютер ўйинларида бузилишига оид кадрлар тақдим этилади.

«Юлдузли йўл» (2009) фильми плакати 

«У денгиз тубидан келган» (1955) фильмидан кадр

«Ер ядроси» (2003) фильмидан кадр

«Сан-Андреаснинг ёрилиши» (2015) фильмидан кадр

«Икки миллион йил ўтиб» (2009) фильмидан кадр

«Годзилла» (2014) фильмидан кадр

Command & Conquer ўйинида «Олтин дарвозалар» кўприги

«Махлуқлар ўзга сайёраликларга қарши» (2009) анимацион фильмидан кадр

«Тинч океани чегараси» (2013) фильмидан кадр

Left 4 Dead ўйинининг иккинчи қисмида «Олтин дарвозалар» кўприги

«10,5 балл» (2004) сериалидан кадр

Call of Duty: Advanced Warfare ўйинида «Олтин дарвозалар» кўприги

GTA San Andreas’нинг мобил версиясида «Олтин дарвозалар» кўприги

«Олтин дарвозалар» кўпригида эрталабки трафик, 1952 йил

«Олтин дарвозалар» кўприги ва туман, 2017 йилнинг январи

Мавзуга оид