13:30 / 30.05.2017
10089

Хосе Мария Мендезнинг Ўзбекистондаги фаолиятига якун ясалди

Фото: ЎФА

Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига олиб чиққан испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендез Ўзбекистонни тарк этди. Бу ҳақда мамлакат футзал ассоциацияси матбуот хизмати хабар берган.

Мендез 16—26 май кунлари Таиландда бўлиб ўтган 20 ёшгача футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасини ярим финалга қадар бошлаб борганди. Шундан кейин у ва ассоциация ўртасидаги шартнома якунига етди, мутахассис Испанияга қайтиб кетди.

2015 йилнинг мартидан буён Ўзбекистонда ишлаган Хосе Мария Мендез Ўзбекистондаги фаолияти давомида қуйидаги натижаларни қайд этган:

Ўзбекистон МТЖ
Осиё чемпионати—2016 вице-чемпиони (Тошкент)
Жаҳон чемпионати—2016 иштирокчиси (Колумбия)

Ўзбекистон U20
Осиё чемпионати—2017 да 4-ўрин (Таиланд)

«Ардус»
Ўзбекистон кубоги соҳиби (2015, 2016)
Ўзбекистон вице-чемпиони (2016, 2017)
Ассоциация кубоги соҳиби (2015)

Ўзбекистон футзал ассоциацияси раҳбарияти мутахассисга Ўзбекистондаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирган.

Хосе Мария Мендез Ўзбекистон терма жамоасини олдин ҳам бошқарган, унинг аввалги мураббийлиги даврида терма жамоа 2012 йилги Осиё чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган эди.

Top