18:34 / 30.05.2017
7975

Олимлар: сайёранинг йирик шаҳарларида ўртача ҳарорат ошиши кутилмоқда

Фото: Flickr

Нидерланиядаги атроф-муҳитни тадқиқ қилиш институти олимларининг маълум қилишича, сайёранинг энг йирик шаҳарларидаги ўртача ҳарорат 2100 йилга келиб Цельсий бўйича 8 даражага ошиши мумкин.

The Guardian’нинг хабар беришича, бунга глобал исиш ва атроф-муҳитнинг ўзига хос жиҳатлари уйғунлиги сабаб бўлиши мумкин: йирик шаҳарларда катта майдонлар асфальт билан қопланган, табиий равишда атрофни совутиш вазифасини ўтайдиган кўллар ва ўсимликлар эса анча камдир.

Олимларнинг огоҳлантиришича, ўртача ҳароратнинг ошиши иқтисодий оқибатларга олиб келади. Хусусан, йирик ва аҳоли зич бўлган шаҳарларда аср охирига келиб ЯИМ 10,9 фоизга қадар тушиб кетиши мумкин.

Бундан ташқари, сайёра ушбу давр мобайнида 5 фоизга қизиб кетиши эҳтимолдан холи эмас.

 

Top