Жамият | 17:40 / 30.05.2017
10573
3 дақиқада ўқилади

“Тошкент-Аэро”да йилнинг ўтган даври мобайнида 26 маротаба хуфиёна текширувлар ўтказилди

Давлат божхона қўмитасининг “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан “Коррупцияга қарши курашишда ижтимоий шерикчиликнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда мазкур комплекс шахсий таркиби, ходимларнинг ота-оналари, ҳаво йўллари орқали товарларнинг экспорти ва импортини амалга ошириб келаётган ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, коррупция ҳар қандай давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини заифлаштиради, пировардида инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Давра суҳбатида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Р.Хакимов иштирок этиб, миллий қонунчиликда мазкур иллатга қарши курашиш борасида жорий этилган нормалар ҳақида тўхталиб ўтди.

Давра суҳбатида асосий эътибор божхона органларида коррупцияга қарши кураш бўйича олиб борилаётган ишларга қаратилди. Ўзбекистон Республикаси божхона органлари шахсий таркиби ўртасида қонунбузарликнинг содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда божхона органлари сафларини нопок ходимлардан тозалаш борасида аниқ йўналишга эга бўлган кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари тўғрисида” 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори ижроси доирасида божхона органларида тарбиявий профилактик ишларни кучайтириш, шахсий таркибни муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлаш, бурчга садоқатини мустаҳкамлаш, тизимга доғ туширувчи турли салбий ҳолатларга йўл қўйилишини олдини олиш мақсадида давлат божхона хизмати органларининг одоб-ахлоқ қоидалари ва уларни қўллаш бўйича йўриқнома тасдиқланди.

“Тошкент-Аэро” ИБК томонидан 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида 40 дан ортиқ профиклатик маърузалар, учрашувлар, индивидуал тартибда профилактик тарбиявий ишлар ва суҳбатлар ўтказилган. Бунга божхона ходимларининг ота-оналари ва оила аъзоларини ҳам жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, ходимларнинг хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётганлиги, ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш мақсадида 26 маротаба хуфёна текширувлар ўтказилган. 

Мавзуга оид