Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев Бўз туманидаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлди
Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 октябрдаги “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ барча жойларда шинам турар жойлар бунёд этилмоқда.
ЎзА хабарига кўра, давлат раҳбари Бўз тумани “Чорвадор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қурилган ана шундай уйларни бориб кўрди. Акмал ва Зилолахон Раҳмоновлар хонадонида бўлиб, бу ерда яратилган шароитлар, оиланинг турмуши, фарзандлар тарбияси билан қизиқди.
Ушбу маҳаллада майдони 2 сотихли, уч хонали 10 замонавий уй бунёд этилган. Уларда ётоқхона, меҳмонхона, ошхона, хўжалик бинолари мавжуд. Уйлар табиий газ, тоза ичимлик суви ва электр энергияси билан таъминланган.
Шавкат Мирзиёев бундай турар жойларни кўпроқ қуриб, одамларга муносиб шароитлар яратиш доимо эътиборда бўлмоғи зарурлигини таъкидлади. Мутасаддиларга уй-жойларни аҳоли ва замон талаблари асосида лойиҳалаштириш ва бунёд этиш юзасидан тавсиялар берди.
Мавзуга оид
18:54 / 08.09.2025
«Янги авлод» мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади
13:16 / 06.09.2025
Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади
22:12 / 05.09.2025
Қонунчиликни содда тилда шарҳловчи Adliya TV интернет саҳифаси ишга туширилади
19:34 / 05.09.2025