«Реал» Кардиффга йўл олди. ЕЧЛ финалида ўйнаши мумкин бўлган футболчилар рўйхати маълум
«Реал» Чемпионлар лигаси финалида иштирок этиш учун Уэльс пойтахти Кардифф шаҳрига йўл олди.
Мадридликлар жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан ва 25 нафар футболчи «Ювентус»га қарши 3 июнь куни ўтказиладиган финал ўйини учун учган.
Жамоа расмий сайтида финалда ўйнаши мумкин бўлган футболчилар рўйхати келтирилган:
Дарвозабонлар: Кейлор Навас, Кико Касилья, Рубен Яньес.
Ҳимоячилар: Даниэл Карвахал, Пепе, Серхио Рамос, Рафаэл Варан, Начо, Марсело, Фабиу Коэнтрау, Данило.
Яримҳимоячилар: Тони Кроос, Хамес Родригес, Касемиро, Матео Ковачич, Лука Модрич, Марко Асенсио, Иско, Энзо Зидан.
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду, Карим Бензема, Гарет Бэйл, Лукас Васкес, Мариано, Альваро Мората.
«Ювентус» — «Реал» ўйини 3 июнь куни соат 23:45 да бошланади.
Мавзуга оид
17:00 / 19.10.2024
«Ливерпул», «Барса» ва «Юве» учун жиддий синов. Дам олиш кунларида тавсия этиладиган 4 учрашув
10:48 / 04.10.2024
Галактикос 2.0. «Реал»нинг натижалари қанчалик хавотирли?
22:27 / 29.08.2024
ЕЧЛга қуръа ташланди — ҳар бир клуб 8 тадан рақибини билиб олди
02:06 / 15.08.2024