Спорт | 19:05
482
2 дақиқада ўқилади

«Реал» совринсиз мавсумда дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди

Испаниянинг «Реал» футбол клуби кетма-кет бешинчи марта Forbes журнали томонидан дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди.

Фото: Gustavo Valiente/Xinhua/Getty Images

Мадрид клубининг қиймати 9,5 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу ўтган йилга нисбатан (6,75 миллиард доллар) 41 фоизга кўпдир.

Кучли учликка «Барселона» ($7,5 млрд) ва «Манчестер Юнайтед» ($7,2 млрд) ҳам кирди. Энг қиммат клублар ўнталигида қуйидагилар бор: «Ливерпуль» ($6,2 млрд), «Пари Сен-Жермен» ($5,8 млрд), «Бавария» ($5,7 млрд), «Манчестер Сити» ($5,5 млрд), «Арсенал» ($5,4 млрд), «Челси» ($4,2 млрд) ва «Тоттенҳэм» ($3 млрд).

Forbes рейтингига жами 30 та клуб киритилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 87 миллиард долларга етган. Битта клубнинг ўртача қиймати 2,9 миллиард долларни ташкил этди, бу 2025 йилга (2,4 миллиард доллар) нисбатан 21 фоизга кўпдир.

Рўйхатдаги энг кўп вакил Англия Премьер-Лигасидан (АПЛ) - 11 та клуб, ундан кейин Шимолий Американинг MLS лигасидан 7 та клуб ва Италия А Сериясидан 4 та клуб.

Ўтган мавсумда «Реал» сўнгги беш йил ичида биринчи марта совринсиз қолди. Мадридликлар Испания чемпионатида «Барселона»дан кейин иккинчи ўринни эгаллади, шунингдек, 1/8 финал босқичида «Албасете»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, Испания Кубогидаги курашни якунлади. «Реал» мамлакат Суперкубогида «Барселона»га ютқазди (2:3).

Шунингдек, клуб кетма-кет иккинчи йил Чемпионлар Лигаси яримфиналига чиқолмади. Жамоа 1/4 финал босқичида Мюнхеннинг «Бавария» клубига ютқазди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид