Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бекободда Дамас ва Нексия тўқнашиб кетгани оқибатида бир қиз ҳалок бўлди
Тошкент вилояти Бўка-Бекобод йўлининг 88 километрида даҳшатли автоҳалокат рўй берди. Унда Дамас ва Нексия русумли енгил автомашиналар ўзаро тўқнашиб кетгани оқибатида 2003 йилда туғилган қиз, 7-синф ўқувчиси ҳаётдан кўз юмган. Унинг онаси оғир тан жароҳати олган. Республика ИИВ ЙҲХББ вакили Кун.uz сайтига маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, воқеа бўйича дастлабки суриштирувларга кўра, Дамас йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетган. Бунинг оқибатида иккала тўқнашган машина ҳам ёниб кетгани хабар қилинмоқда.
Шу билан бирга, вазирлик вакили ҳайдовчилар тақдири қандай эканига ойдинлик киритмаган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026