Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда терроризм ва экстремизм учун қамалганлар сони кескин кўпайган
Қирғизистонда 2009 йилдан бери террорчилик ва экстремистик жиноятлар учун қамалган шахслар сони 3 бараварга ошди. Бу ҳақда, “Қирғизистонда БМТ тизими” матбуот хизмати маълумотларига кўра, “Қамоқхоналарда зўравонликнинг радикаллашувини олдини олиш” мавзусидаги экспертлик муҳокамасида маълум қилинган.
“Бугунги кунда террорчилик ва экстремистик йўналишдаги жиноятларни содир этган 180 нафар шахс ёпиқ типдаги жазони ижро этиш муассасаларида сақланмоқда. Бунда озодликдан маҳрум этилганлар сонининг ўсаётгани давлат идоралари ва халқаро институтларнинг ташвишига сабаб бўлмоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Қирғизистон жиноий-ижро тизимига ахлоқ тузатиш муассасаларида экстремистик ғоялар тарқалишининг олдини олиш бўйича керакли ёрдам кўрсатиш мақсадида Япония ҳукумати БМТнинг гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Бошқармасига молиявий кўмак тақдим этди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026