Жаҳон | 20:43 / 03.06.2017
10097
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: ИШИД жангарилари Мўсулни тарк этишга уринган 100 дан ортиқ одамни ўлдиришди

Фото: Anadolu

ИШИД террорчилик ташкилоти жангарилари Мўсул шаҳрини тарк этишга ҳаракат қилган 120 нафар инсонни ўлдиришди.

Бу ҳақда Ироқ ИИВнинг тезкор чоралар кўриш кучлари капитани Дарғам ал-Ҳайдарий Anadolu агентлигига хабар берган. Унинг сўзларига кўра, одамларнинг жасадлари Эски Мўсул ҳудудидан топилган.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, тезкор чоралар кўриш бўлинмалари ИШИД назоратида бўлган Зенжили туманидан 150 дан ортиқ инсонни эвакуация қилди, улар ичида 70 нафар аёллар ва болалар бўлган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид