Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон шарқида махсус амалиёт давомида бир неча киши қўлга олинди
Британия полицияси Лондон шарқидаги Баркинг туманида кўп қаватли уйларда махсус амалиёт ўтказди.
Telegraph хабарига кўра, полиция билан бирга ҳудудга тез тиббий ёрдам машиналари ҳам келган.
Рейд давомида бир неча киши қўлга олинган.
Ҳозирча бу рейд 3 июнь кунги терактга алоқадор ҳолда ўтказилгани расман маълум қилинмади.
3 июнь оқшомида микроавтобус Лондон кўприги устида пиёдалар устига юрди, унинг ичидаги 3 киши ташқарига чиқиб, пичоқ билан одамларга ҳужум қилди. Кейин улар Боро бозори яқинида одамларга ташланишди. Воқеа жойига етиб келган полициячилар уларни отиб ўлдирди.
Охирги маълумотларга кўра, ушбу теракт оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 48 киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
16:46 / 24.05.2026
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026
Саида Мирзиёева Лондонда нуфусли халқаро молия ташкилотлари раҳбарлари ва сиёсатчилар билан учрашувлар ўтказди
23:09 / 28.04.2026