Жамият | 10:44 / 04.06.2017
18665
1 дақиқада ўқилади

Тверь вилоятида 8 киши отиб ташланди

Россиянинг Тверь вилоятидаги посёлкада саккиз киши қотиллик қурбони бўлди. Бу ҳақда ТАСС нашри Россия Тергов қўмитаси расмийси Светлана Петренкога асосланган ҳолда хабар тарқатди.

«Россия Тергов қўмитасининг Тверь вилояти бўйича тергов органлари 8 киши — икки аёл ва олти эркакнинг ўлими бўйича жиноий иш қўзғатди», — дея хабар берган у.

Ҳодиса Конаковский туманининг Редкино посёлкасидаги маросимлардан бири вақтида рўй берган. Хабар қилинишича, маиший жанжал вақтида иштирокчилардан бири уйдан қурол кўтариб чиққан ва «ўзини хафа қилганлар»га ўт очган.

Айни вақтга гумонланувчи қўлга олинган. Яқин вақтлар ичида у тергов қилинади.

Мавзуга оид